Линклар

logo-print

Қизил хоч қўмитаси Ўшдаги вазиятдан ташвишда


Халқаро Қизил хоч қўмитасига кўра, Қирғизистон жанубида рўй берган қонли тўқнашувлар чоғида бедарак йўқолган шахслар тақдири мазкур ҳудуддаги вазиятни янада кескинлаштирмоқда.


Ташкилот вакили Надине Багуе фикрича, бедарак йўқолган фуқаролар муаммосини имкон қадар тез фурсатда ҳал қилиш юзага келган кескинликни юмшатишга хизмат қилади. Қизил хоч ташкилоти вакилларининг билдиришича, Ўш шаҳри ва Жалолобод вилоятида рўй берган хунрезликлар қурбони асосан ўзбеклар бўлган.


Халқаро Қизил хоч қўмитаси, шунингдек, Қирғизистон жанубидаги қонли тўқнашувлар оқибатларини бартараф этиш ишлари учун 26 миллион долларлик ёрдам сўраб, Ғарб давлатлари ва нуфузли ташкилотларга мурожаат қилди.


Аввалроқ Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти ҳам Қирғизистон жанубида маҳаллий ўзбекларга нисбатан юритилаётган сиёсатдан жиддий хавотир билдирганди.

XS
SM
MD
LG