Линклар

logo-print

Туркия ўз АЭСига эга бўлади


Туркия парламенти мамлактда биринчи атом электростанциясини қуришга оид Россия-Туркия ҳукуматлараро келишувини маъқуллади.


Туркиянинг Мерсин порт шаҳрида атом электрстанциясини қуришга оид шартнома жорий йилнинг май ойида Россия президенти Дмитрий Медведевнинг Туркияга қилган сафари чоғида имзоланган.

Лойиҳага мувофиқ, россиялик мутахассислар ҳар бири 200 минг мегаватт электр энергияси ишлаб чиқарувчи тўртта энергетик блок барпо қилади.


АЭСни қуриш ва унинг экплуатацияси Россия томонидан амалга оширилади.


Айни пайтда атроф-муҳитни муҳофаза қилувчи “Гринпис” ташкилоти фаоллари Туркияда янги АЭС қурилишига қарши норозилик акциялари уюштириб келмоқда.

XS
SM
MD
LG