Линклар

Шошилинч хабар
24 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:00

Петербургда қидирувда бўлган ўзбекистонлик қўлга олинди


14 июл куни соат 15:30 ларда Санкт-Петербург шаҳар тезкор милиция гуруҳи ходимлари томонидан 38 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

Самарқанд ИИБси томонидан халқаро қидирувга берилган бу шахс Ўзбекистон Жиноий Кодекси 159-моддасининг 3-банди (ноқонуний материалларни чоп этиш ва тарқатиш) ҳамда 224-моддаси 3-банди (таъқиқланган экстремистик, диний ташкилотларни тузиш, бошқариш ва аъзолик қилиш) бўйича айбланмоқда. Шунингдек, у “Ҳизбут-Таҳрир” ташкилотининг фаол иштирокчиси айблови қўйилганлиги аниқланди. Қўлга олинган ўзбекистонликнинг кимлиги ҳозирча номаълум қолмоқда..

"Ҳозирда у шаҳарнинг Фрунзе тумани 47-милиция бўлимида сақланмоқда", дея хабар қилади Фонтанка.ру сайти.
XS
SM
MD
LG