Линклар

Германия Россия билан ҳамкорликни кучайтирмоқда


Германиянинг йирик Siemens ширкати Россия компаниялари билан ҳамкорлик қилишга оид бир неча миллиард евролик шартнома имзолади.


Мазкур шартнома Екатеринбург шаҳрида Россия президенти Дмитрий Медведев ва Германия канцлери Ангела Меркел ўртасида бўлиб ўтган музокаралардан сўнг Siemens ва Россия ширкатлари раҳбарлари томонидан имзоланди.


Имзоланган шарномалардан бирига мувофиқ, Siemens ширкати келаси ўн йил давомида Россияга 240 та электропоезд етказиб беради.


Бугун Екатеринбургда Россия-Германия йиллик форуми бўлиб ўтди ва унинг очилишида нутқ сўзлаган Дмитрий Медведев икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг ривожланиб бораётганини олқишлади.


- Бугун биз бизнес иштирокида иқтисодни модернизация қилиш масалаларини ҳам муҳокама қилдик. Бу муҳим ва керакли бўлган платформадир. Молиявий бўҳроннинг якун топиб бораётганини инобатга олсак, бу масалада тадбиркорлик бизнинг руҳимизни некбинлик билан тўйинтирди. Бундан ташқари, биз биргаликда бир қанча йирик лойиҳаларни амалга ошириб келмоқдамиз, деди Дмитрий Медведев.

XS
SM
MD
LG