Линклар

logo-print

Покистонда яна портлаш рўй берди


Покистоннинг Сват туманида худкуш шахс томонидан содир этилган ҳужум оқибатида беш киши нобуд бўлди.


Туман маркази ҳисобланган Минғора шаҳрида содир этилган ушбу портлашда, шунингдек, 45 дан ортиқ киши тан жароҳати олди.


Сват водийси 2009 йилнинг апрел ойига қадар Толибон ҳаракати назорати остида бўлган. Покистон хавфсизлик кучлари минтақада кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказиб, водийни жангарилардан тозалашга муваффақ бўлган.


Амалиётлар бошланишидан аввал хавфсиз жойга кетган икки миллионга яқин киши минтақа жангарилардан тозалангандан сўнг ўз уйларига қайта бошладилар.

XS
SM
MD
LG