Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:24

Қозоқ расмийлари Ўшга борди


Қозоғистон ҳукумат делегацияси бугун Қирғизистоннинг Ўш вилоятига сафар қилди.


Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги расмийсининг Озодлик радиосига билдиришича, Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Умрзоқ Шукеев етакчилигида қозоқ делегацияси маҳаллий расмийлар билан бирган ўтган ой Ўш шаҳрида рўй берган этник тўқнашувлар чоғида вайрон қилинган маҳаллаларга борган.


Маълум бўлишича, Қозоғистон делегацияси вакиллари 14 июл куни Бишкекда Қирғизистон ўтиш даври президенти Роза Ўтунбаева билан учрашган.


Қирғизистон расмийларининг билдиришича, июн ойида мамлакат жанубида рўй берган тўқнашувлар чоғида 2500 дан ортиқ хонадон, хусусий тадбиркорларга тегишли 100 дан зиёд бино ва 10 га яқин маъмурий бино ёқиб юборилган ёки вайрон қилинган.


Мамлакат жанубида рўй берган хунрезликлардан кўрилган иқтисодий зарар 71 миллион доллар атрофида экани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG