Линклар

logo-print

Каримов Германия вазирини қабул қилди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов бугун Оқсаройда мамлакатга сафар қилган Германия ташқи ишлар вазири Гуидо Вестерфеллени қабул қилди.


Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов ҳам иштирок этган ушбу учрашувда ўзаро алоқалар ривожига оид масалалар, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро мавзулар юзасидан фикр алмашилди.


Жума куни Гуидо Вестервелле Ўзбекистондан қўшни Қирғизистонга йўл олади. Германия расмийсининг яқинда қонли тўқнашувлар рўй берган Ўш вилоятига ҳам бориши кутилмоқда.


Айни пайтда, айрим ахборот агентликларига кўра, Франция ташқи ишлар вазири Бернар Кушнернинг ҳам минтақага сафар қилиши кутилмоқда.


Германия ташқи ишлар вазири Гуидо Вестервелле 14 июл куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрига сафар қилди ва у ерда Россия-Германия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.



XS
SM
MD
LG