Линклар

Франция Россияни Грузия билан келишувни бузганликда айблади


Франция ташқи ишлар вазири Россияни Грузия билан ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувни бузганликда айблади ва Москвани ўз қўшинини икки йил аввалги – урушгача бўлган позицияларига қайтаришга чақирди.

Ташқи ишлар вазири Бернар Кушнер бу ҳақда Грузия президенти Михаил Саакашвили билан ҳамкорликда ўтказган матбуот анжуманида баёнот қилди.

Кушнер, шунингдек, Франция Грузиянинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаяжагини билдирди ва "Жанубий Осетия Грузия ҳудудидир", деди.

2008 йилнинг августида бўлиб ўтган бир ҳафталик урушдан кейин Москва Абхазия ва Жанубий Осетияни мустақил давлатлар сифатида тан олган эди.
XS
SM
MD
LG