Линклар

Вашингтон ва Сэул Пхеньян билан сўзлашувлар ўтказиши мумкин


АҚШ ва Жанубий Корея Пхеньян иғво тактикасидан воз кечган тақдирда Корея халқ демократик республикаси билан сўзлашувлар ўтказиши мумкин.

Бундай баёнот билан АҚШ Давлат котибининг Жанубий Осиё мамлакатлари бўйича ёрдамчиси Курт Кэмпбелл чиқиш қилди. Агар Шимолий Кореянинг нияти мулоқот қилиш бўлса, у муроса қилишга тайёр эканлигини намойиш қилиши лозим, деган фикрни билдирди Кэмпбелл.

Давлат котиби ёрдамчисининг чиқиши арафасида, пайшанба куни Шимолий Корея армияси қўмондонлари билан Жанубий Кореядаги БМТнинг АҚШ етакчилигидаги ҳарбий миссияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашув тафсилотлари маълум эмас.
XS
SM
MD
LG