Линклар

logo-print

Бритиш Петролеум сувга оқиб чиқаётган нефтни тўхтатди


Бритиш Петролеум ширкати мутахассислари жорий йил апрелида Мексика кўрфазидаги нефт қазиш платформасида авария юз берганидан бери денгизга оқиб чиқаётган нефтни тўхтатди.

Ширкат вице-президенти Кент Уэллснинг хабар қилишича, мутахассислар синган қувур устига кийдирилган қўнғироқсимон қопқоқ клапанларини беркитганидан сўнг нефт оқими тўхтаган. Бироқ ширкат вакилига кўра, нефт сизиб чиқиш хавфи тўла баратараф этилгани йўқ.

Мексика кўрфазида юз берган авария АҚШ тарихидаги энг йирик экологик ҳалокат, деб баҳоланмоқда.

XS
SM
MD
LG