Линклар

Францияда уч чеченистонлик қўлга олинди


Францияда шу йилнинг мартида Москвада амалга оширилган террористик ҳужумларга алоқадорликда гумон қилиниб, уч чеченистонлик қўлга олинди.

Исми ошкор қилинмаётганлар, тергов органлари маълумотларига кўра, Москва метросининг "Лубянка" ва "Парк Культури" станцияларида амалга оширилган портлашлар юзасидан тергов жараёнида қўлга олинган шахснинг ёрдамчилари, деб гумон қилинмоқда.

Маълум бўлишича, чеченистонликлар Франциянинг ғарбида ўтган ҳафтада Россия сўровига биноан ўтказилган амалиёт давомида қўлга олинган.

29 март куни амалга оширилган портлашдан 40 киши нобуд бўлган, бир неча ўн киши яраланган эди.
XS
SM
MD
LG