Линклар

АҚШ сўнгги турмани Ироққа топширди


Ироқдаги АҚШ ҳарбий қўмондонлиги пайшанба куни Ироқ ҳукуматига Америка маъмурлиги остидаги қамоқхоналардан энг сўнггисини топширди. Ўтказиб берилган турмада 1500 маҳбус сақланмоқда.

- 2009 йилнинг январидан буён Американинг Ироқдаги ҳарбийлари 8200 маҳбусни Ироққа топширди, деди маҳбусларни топшириш маросимида генерал Жерри Кэннон.

Маҳбуслардан қарийб 200 нафари, шу жумладан, "Ал-Қоида" билан алоқадорликда гумон қилинаётганлар, турмадан АҚШ ҳарбий базаларига кўчирилади. Бу маҳбуслар Ироққа 2011 йил охирида - АҚШ ҳарбийлари бу мамлакатдан чиқиб кетиши олдида топширилади.
XS
SM
MD
LG