Линклар

"Фаластин-Исроил бевосита музокараларни қайта тиклаш мумкин"


Вашингтон фикрича, Фаластин ва Исроил ўртасидаги бевосита музокараларни қайта тиклаш имкони бор.

Давлат департаменти расмий вакили Филип Кроулига кўра, АҚШ маъмуриятида бевосита музокаралар қайта тикланишига "қатъий ишонч" мавжуд.

Бироқ Кроули музокаралар қачон бошланажаги ҳақида бир нарса демади.

Хабарларга қараганда, АҚШнинг махсус вакили Жорж Митчел Яқин Шарқда маслаҳатлашувларнинг янги раундини бошлаган.
XS
SM
MD
LG