Линклар

Ироқда ўнлаб одам ёнғин қурбони бўлди


Ироқнинг Сулаймония шаҳридаги “Сома” меҳмонхонасида содир бўлган ёнғин оқибатида 29 киши жумладан бир неча хорижлик нобуд бўлди.

Шифокорларга кўра яна 22 киши турли даражада куйган.

Маҳаллий хавфсизлик хизмати ходими Қодир Ҳама-Жан бу “террорчилик акти эмаслиги”ни айтди.

Меҳмонхонадаги ёнғинга электр тармоғидаги қисқа туташув сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG