Линклар

logo-print

АҚШ Эрондаги ҳужумни қоралади


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Эрондаги шиалар масжидида содир этилган портлашни қоралади.

Ҳужумни “даҳшатли” дея бахолаган Клинтон уни амалга оширган жиноятчилар жазога тортилишига чақирди.

Зоҳидон шаҳридаги шиалар масжиди ташқарисида амалга оширилган иккита портлаш учун масъулиятни “Жундуллоҳ” гуруҳи интернет сайтида эълон қилинган баёнотда ўз зиммасига олган.

Эрон расмийлари портлаш оқибатида 27 одам нобуд бўлгани 270 нафари жароҳатланганини билдирди.

Ундан аввал Эрон Ички ишлар вазири ўринбосари Али Абдуллоҳ Зоҳидондаги портлаш худкуш кимсалар томонидан содир этилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG