Линклар

logo-print

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Ўзбекистонга келади


АҚШ Давлат котиби ўринбосари Жеймс Стайнберг Осиё давлатларига сафари доирасида 17 – 18 июл кунлари Ўзбекистонга сафар қилади.

Давлат департаменти маълумотига кўра, Тошкенгга ташрифи чоғида у президент Ислом Каримов, Ташқи ишлар вазири Владимир Норов билан музокара олиб боради ва фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашади.

Бу Жеймс Стайнбергнинг Давлат котиби ўринбосари сифатида Ўзбекистонга илк ташрифи бўлади.

Стайнберг Ўзбекистондан олдин 16 - 17 июл кунлари Қозоғистонда бўлади.

Осиё давлатларига сафари доирасида Давлат котиби ўринбосари 18 июл куни Қирғизистонга, 19 июл куни Монголия ва 20 – 21 июл кунлари Японияга сафар қилади.
XS
SM
MD
LG