Линклар

Покистонда 6 киши худкуш ҳужум қурбони бўлди


Покистоннинг Афғонистон билан чегарадош ҳудудида содир этилган портлашда камида 6 киши нобуд бўлди 15 нафари яраланди.

Покистон расмийларига кўра, ҳужум Ҳайбар шаҳридаги одамлар билан гавжум бозорда амалга оширилган.

Ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.

Покистон ҳарбийлари бир неча ойдан бери бу минтақадан Толибон ва бошқа жанггариларни сиқиб чиқариш амалиётларини олиб бормоқда.

Афғонистондаги НАТО кучлари учун зарур бўлган жанубий таъминот тармоғи Ҳайбар минтақаси орқали ўтади.
XS
SM
MD
LG