Линклар

Россияда яна ўзбек мардикорлари ҳалок бўлди


Петербургнинг Ломоносов шаҳридаги қурилиш майдончаларидан бирида 15 дан 16 июлга ўтар кечаси 21 ёшли Ўзбекистон ва 23 ёшли Тожикистон фуқаролари ҳалок бўлди. Ўзбекистонлик Илҳом Турдиев ва тожикистонлик Эмомали Хидировни тунги соат 1:30 ларда чуқур қазиётган пайтда ер босиб қолган.

Хабарларга кўра¸ ҳозирда ҳалок бўлганлар жасади шаҳар ўликхонасига жўнатилган.

Нима сабабдан қазиш ишларининг тунда олиб борилгани ва икки кишининг ўлими билан боғлиқ тафсилотларни ўрганиш юзасидан текширув бошланди.

Айни пайтда¸ Самара вилоятининг Красноглинское тумани Заделное қишлоғида мардикорлик қилаётган 36 ёшли яна бир ўзбекистонликнинг ҳам ҳалок бўлгани хабар қилинди.

- Ўзбекистонлик Чориев қудуқ қазиётган пайтда қўчки остида қолиб кетган. Мазкур иш юзасидан жиноий қўзғатилди, деди Озодликка Самара вилояти Ички ишлар бошқармаси расмийси майор Ольга Дербенева.
XS
SM
MD
LG