Линклар

Россия ФСБсининг салоҳияти кенгаймоқда


Россия парламентининг қуйи палатаси Федерал хавфсизлик хизмати, яъни, ФСБ салоҳиятларини кенгайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди.

Ҳужжатда ФСБга жиноятчиликнинг олдини олиш ҳуқуқини бериш назарда тутилган.

Хусусан ФСБ ходимлари мамлакат фуқароларини уларнинг у ёки бу фаолияти жиноятчиликка етаклаши мумкинлиги ҳақида расман огоҳлантириш ҳуқуқига эга бўлади.

Айни пайтда янги қонун лойиҳасида ФСБ ходими ишига халал берган шахслар жаримага тортилиши ёки 15 кунгача ҳибсга олиниши кўзда тутилган.

Расман бу ҳужжат терроризм ва экстремизмга қарши қаратилган.

Аммо юристлар, мухолифат вакиллари, фуқаролик жамияти вакиллари расмийлар бу қонундан мухолифат ва ҳукуматга қарши норозиликларни бостиришда фойдаланиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG