Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:36

Германия ва Франция Ташқи ишлар вазирлари Ўш шаҳрига борди


Гидо Вестервелле ва Бернар Кушнер ташрифидан мақсад жабр кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами қандай тақсимланаётганини текшириш ва вазият билан яқиндан танишишдан иборат.

16 июл куни Ўшда ўтказилган матбуот анжуманида Вестервелле Қирғизистон жанубида вазиятни барқарорлаштириш учун кўрилиши лозим бўлган чоралар ҳақида гапирди:

- Агар воқеалар сабаби аниқланса, барқарорликка эришишимиз мумкин. Шу боис мустақил халқаро текширув ўтказилиши лозим. Айни пайтда бу бизга ҳақиқий жиноятчилир кимлигини аниқлаш имкониятини яратади, деди Германия Ташқи ишлар вазири.

Европа иттифоқи Германия ва Франция Ташқи ишлар вазирларининг Қирғизистонга сафари натижаларига қараб бу мамлакатга ажратиладиган ёрдам миқдорини белгилайди.
XS
SM
MD
LG