Линклар

logo-print

ЕХҲТ Қирғизистонга ўз кучларини жўнатади


Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида баëнот берган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти расмийси Ҳерберт Салбер Қирғизистонга ўз полиция кучларини жўнатишини эълон қилди.

Ташкилотнинг Можаролар олдини олиш маркази раҳбари Ҳерберт Салбер мухбирларга ЕХҲТ ўзининг 52 ходимдан иборат полиция кучларини Ўш ва Жалолободга жўнатишини айтди.

У халқаро полиция кучлари Қирғизистонга жойлаштирилишининг аниқ муддатини маълум қилмади.

Шанба куни Олмаотада ЕХҲТга аъзо бўлган 56 давлат Ташқи ишлар вазирларининг йиллик учрашуви бошланади. Қозоғистон ЕХҲТнинг жорий раисидир.
XS
SM
MD
LG