Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:20

Эркин микрофон - "Илтимос¸ ëрдам беринглар!"


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

Бу гапни 16 июл куни Ўзбекистоннинг Марғилонию Қаршисидан¸ Қирғизистоннинг Ўзганидан Озодликка сим қоққанлар бир-биридан бехабар бир ҳолда айтишди.



Марғилонга автобус эмас¸ маршрутли такси лозим

деб ҳасрат қилди Дамас маршрут таксилар олиб ташланиб ўрнига автобус қўйилганидан қийналган марғилонлик суҳбатдошимиз.

- Марғилонданман ака. Телефон қилган эдик. 13 ларни йўлга туширсак бўладими ака? Йўловчимизку. Автобуслар қийнаб юбораяпти ака. Энди йўловчимиз. 13-га Дамасларни қўйишмаяпти ака.

Озодлик: 13- деганингиз нима бу?

- 13-Дамасни олиб ташлашяпти. Автобус қўямиз дейишаяпти. Фарғона нимасига киргизишмаяпти. Фарғонада ишлаймиз. Учта-тўртта машина қилиб бориб келаяпмиз. Битта автобуснинг ўрнига Дамас қатнайверсин, деган ниятдамиз. Олдин 13-Дамаслар ишларди. Марғилон-Қиргули йўналиши бўйича. Ҳозир унга бўлмаяпти. Шунинг учун илтимос қилаяпмиз. Акалар айтинглар. Шу муаммони ечиб беринглар. Дамас Марғилондан Қиргулига қатнасин. Автобуснинг кераги йўқ. Автобусда одамларга дам етмай ҳушидан кетиб қолаяпти. Ҳамма халқ Дамасга тарафдор холос¸ дейди исмини айтмаслигимизни сўраган марғилонлик суҳбатдош.


Ўзганлик шоликорни миллатчилар ҳужумидан ким ҳимоя қилади?

Бу саволни берган ўзганликлардан бири ўз юртидан Солижон Шарипов деган фазогир чиққанидан фахрланади.

- Биз Солижон Шарипов яшайдиган жойга яқин ердамиз. Кеча ўзимизга яқин ерда далага борган болаларни “Уч-тўрт кун ичида борамиз. Сенларни ўлдирамиз” деб қўрқитиб¸ болаларни уриб ëш болаларни қаттиқ нима қилиб қўйган. Жуда ëмон нарса бўлаяптида. У болаларни урган ерда катталар ҳам бўлган. Биров ажратмаган. Аëллар ëки бошқалар келиб “Қўйинглар¸ бу яхши иш эмас” деб ажратмаган. Масалан¸ 100 та одамнинг ичидан иккита-учта инсофлироғи бўлса¸ ажратиши керакку. Миллатчилик олдингига қараганда жуда ривожланиб кетди. Ўзлари “Сенларга уч-тўрт кунда борамиз. Сартларга ўлим” деб болаларни уриб жўнатган. Даласига хабар олгани борган болалар бўлганда. Ўзганда кўпроқ шоли экадида. Шолисидан хабар олиб келаëтган болаларнинг йўлини тўсган. У болалар яхшиликча бориб “Ассалому алайкум” деб қўл бериб кўришган. Улар пиëда келаëтган болалар бўлган. У болаларга “Сенлар ўтаëтганингга пул тўлашинг керак. Бу ерда яшаëтганинг учун пул тўлашинг керак” деган. “Нимага тўлаймиз? Шу бизларнинг мол боқиб юрган даламиз” деса¸ “Сенларнинг тилинг узайиб қолибдими” деб болаларни урган. Атрофида аëллар ҳам бўлган. Уларга тушунтириб ажратиб қўйган одамнинг ўзи йўқ. Ўзганда ҳам миллатчилик бўлиб турибди анча-мунча. Ошхоналарда¸ шашликхоналарда¸ сомсахоналарда овқатини еб пулини тўламай “Сенлар қиммат сотаяпсан” деб туҳматлар қилаяпти. Ҳозир ҳам олдингидай нарх. Нарх бир хил олдинги билан. Лекин тўлашдан бош тортган қирғизлар кўп бўлаяпти. Нима қилиб қаердан чора кўрса бўлади шунга? Бизнинг тарафимизни олмасин. Келиб одилона ечиб бериб қўйса¸ шунинг ўзи етади бизга. Бизга ўзбекнинг ëки қирғизнинг тарафини оладиган одам керак эмас. Бизга ҳақиқатни ечиб берса бўлди¸ дейди ўзганлик суҳбатдошимиз.


Насиба Абдуллаеванинг косонлик мухлиси

Ўзини Манзурахон деб таништирган аëл Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаеванинг илк ижодий репертуаридан қўшиқлар эшитиш орзусини баëн қилди.

- Ëшим 30 га кетаяпти. 5-10 яшарлигимиздан Насибани эшитиб катта бўлганмизда. Ўша хит қўшиқларининг дискини топа олмаяпмиз. Шу 1985 йилларда чиққан қўшиқларини топа олмаяпмиз. “Бари гал”¸ “Жамила қизим”¸ “Онажон” деган қўшиқлари.

Озодлик: Ëддан биласизми ўша қўшиқларни?

- Ҳа биламан.

Озодлик: Айтиб беринг.

(суҳбатдошимиз шу ерда "Самарқанд" деган қўшиқдан бир парча ижро қилиб берди) Фақат ўзбекистонликларнинг ҳаëтига қизиқаманда. Чет элдаги ўзбеклар ҳақида гапирасизлар. Шунақа қизиқарли эшиттиришларни кўпроқ қилинглар¸ дейди Манзурахон.


Менга ëрдам беринглар яхшилар!

Қашқадарëлик ногирон аëл Юлдузхон "ҳукумат менга уй бермади¸ энди умидим юртимиздаги сахий инсонлардан" дейди.

- Мен биринчи гуруҳ ногирониман. Жўраева Юлдузман. Қашқадарë вилояти¸ Қарши шаҳар Равот маҳалласида яшайман. Ҳозирги кунда ўзимнинг жиянимни катта қилаяпман. Ўз ҳовлимда ота-онамнинг олдида синглимнинг ҳам мазаси бўлмагани учун ҳозир олдимизда тураяпти. Мен синглимнинг олдида ўзининг боласини эркалата олмайман. (йиғлаб) Илтимос¸ агар иложи бўлса¸ бир хонадон бўлса ҳам ëрдам беришингларни сўрайман. Бир умр дуои жонларингизни қиламан. Бор гапим шу. Агар яхшироқ одам бўлса¸ менга ëрдам берувчи одамлар бўлса¸ илтимос қилиб қоламан. Кўзим ожиз¸ биринчи гуруҳ ногирониман.

Озодлик: Квартирага муҳтожмисиз?

- Ҳа. Бир хона бўлса ҳам майли. Ташкилотларга мурожаат қилдим¸ лекин фойдаси бўлмади. “Ҳозирги пайтда дом деган нарса бўлмаяпти. Бу ëқларда янги домлар қурилмайди” дейишаяптида. Ариза ëздим. Ҳозирги кунда очередда турибман. Лекин қачон бўлиши ноаниқ. Жияним ақлини танигандан кейин менга қарайдими йўқми. Ҳозир ақлини олмаган пайтда мен буни ўзим катта қилмоқчи эдим. Сизлардан илтимос. Синглимнинг ҳам мазаси йўқ. Оғир шароитда ўтирибмиз. Ота-онамга ҳам шунча пайтдан бери қарамоқ бўлишни хоҳламайман. 28 йилдан бери ота-онам қарамоғидаман. Шунча пайтдан бери ëрдам қилишаяпти. Ҳадеб ота-онамга юк бўлишни хоҳламайман. Агар яхшироқ одам бўлса¸ мен тўғри тушунсалар ëрдам беришларини сўрайман. Илтимос сизлардан.

Озодлик: Қаршида бир хонали квартира неча пул?

- Билмадим. Ўша куни биттасидан сўраганимда 17 миллион деди. Икки-уч хонали дейишаяпти. Энди билмадим ака қанча бўлишини. Маблағим йўқлиги учун сўрашга тўғри келмайди. Агар иложи бўлса¸ бир хонали топиб берсангизлар ҳам дуои жонингизни қилардим¸ дейди қаршилик Юлдузхон.

***************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG