Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:19

АҚШ мулозимлари Тошкентга серқатнов бўлиб қолди


АҚШ Давлат котиби ўринбосари Жеймс Стайнберг Марказий Осиëга илк бора сафар қилмоқда.
АҚШ Давлат котиби ўринбосари Жеймс Стайнберг Марказий Осиëга илк бора сафар қилмоқда.

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Жеймс Стайнберг Осиё давлатларига сафари доирасида 17 – 18 июл кунлари Ўзбекистонга сафар қилади. Жаноб Стайнберг кейинги олти ой ичида Вашингтон томонидан Тошкентга юборилган юқори даражали расмийларнинг олтинчисидир.

Давлат департаменти маълумотига кўра, Тошкентга ташрифи чоғида у президент Ислом Каримов, ташқи ишлар вазири Владимир Норов билан музокара олиб боради ва фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашади.

Бу Жеймс Стайнбергнинг Давлат котиби ўринбосари сифатида Ўзбекистонга илк ташрифи бўлади.

Мазкур сафар арафасида таҳлилчилар¸ Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг кейинги давр ичидаги динамикасига алоҳида эътибор қаратмоқдалар.

Гап шундаки¸ кейинги 6 ой мобайнида Ўзбекистонга АҚШ нинг бешта нуфузли делегацияси ташриф буюрди.

2010 йилнинг 19 февралида Тошкентга АҚШ президентининг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Ричард Ҳолбрук¸ 5-6 апрел кунлари АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари¸ генерал Дэвид Петреус¸ Қирғизистон жанубида 10 июн куни бошланган қирғиндан сўнг эса АҚШ Давлат котибининг қочқинлар ва миграция масалалари бўйича ëрдамчиси Эрик Шварц¸ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиë бўйича ëрдамчиси Роберт Блейк ва Давлат котибининг демократия¸ инсон ҳақлари ва меҳнат масалалари бўйича ëрдамчиси Майкл Познер келиб кетди.

17 июл куни Тошкентга келиши кутилаëтган Жеймс Стайнберг¸ матбуот шарҳларига қараганда¸ нафақат лавозими жиҳатдан¸ балки Тошкентда муҳокама қиладиган масалалар салмоғи жиҳатдан АҚШ кейинги олти ой мобайнида Ўзбекистонга юборган дипломатларнинг энг баланд мартабалисидир.

Стайнберг Ўзбекистондан олдин 16-17 июл кунлари Қозоғистонда бўлади.

Осиё давлатларига сафари доирасида Давлат котиби ўринбосари 18 июл куни Қирғизистонга, 19 июл куни Монголия ва 20 – 21 июл кунлари Японияга сафар қилади.
XS
SM
MD
LG