Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 02:48

ЕХҲТ Ўшга халқаро полициячиларни киритмоқчи


Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Қирғизистон жанубига ЕХҲТнинг 52 кишилик полиция кучларини киритиш ғоясини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазири Гуидо Вестервелле ЕХҲТ ташқи ишлар вазирларининг Қозоғистонда иш бошлаган норасмий учрашуви чоғида маълум қилди.


Июн ойида қонли тўқнашувлар рўй берган Қирғизистон жанубига қуролланмаган полиция кучларини киритиш масаласи расмий Бишкек билан мувофиқлаштирилиб бўлинди ва эндиликда ушбу режани ЕХҲТга аъзо давлатлар маъқуллаши шарт.


Бугун Олмаотада ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирларининг учрашувида, шунингдек, бир қатор масалалар, жумладан, Афғонистондаги вазият муҳокама қилинади.

XS
SM
MD
LG