Линклар

logo-print

Покистонда навбатдаги ҳужумда 18 киши нобуд бўлди


Покистоннинг Афғонистон чегарасига яқин ҳудудида содир этилган ҳужум оқибатида камида 18 киши нобуд бўлди.


Хабарларга кўра, бир гуруҳ жангарилар Куррам туманини Пешавор билан боғловчи трассада ҳаракатланаётган машиналарни ўққа тутган. Нобуд бўлганларнинг аксари тинч аҳоли вакиллари экани айтилмоқда.


Покистон хавфсизлик кучлари сўнгги ойлар давомида мазкур ҳудудда жангариларга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказиб келмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу амалиётлар давомида 100 дан ортиқ жангари йўқ қилинган.

XS
SM
MD
LG