Линклар

АҚШ расмийси ҳам Қирғизистонга полиция миссиясини киритиш тарафдори


АҚШнинг олий мартабали расмийси ЕХҲТ полиция кучларини яқинда этник тўқнашувлар рўй берган Қирғизистон жанубига киритиш режасини қўллаб-қувватлади.


ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирларининг Олмаота шаҳрида ўтаётган учрашуви чоғида журналистлар билан учрашган АҚШ Давлат котиби ўринбосари Жеймс Стайнберг халқаро полиция миссия Қирғизистон жанубида тинчлик ўрнатишга ва икки миллатни яраштириш уринишларига салмоқли ҳисса қўша олади, дея таъкидлади.


Олмаотадан сўнг АҚШ расмийсининг Ўзбекистонга сафар қилиши кутилмоқда.


Хабарларга кўра, Тошкентга ташрифи чоғида Жеймс Стайнберг президент Ислом Каримов, ташқи ишлар вазири Владимир Норов билан музокара олиб боради ва фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашади.

Бу Жеймс Стайнбергнинг Давлат котиби ўринбосари сифатида Ўзбекистонга илк ташрифи бўлади.

Осиё давлатларига сафари доирасида Давлат котиби ўринбосари 18 июл куни Қирғизистонга, 19 июл куни Монголия ва 20 – 21 июл кунлари Японияга сафар қилади.

XS
SM
MD
LG