Линклар

Афғонистонда яна хорижлик ҳарбийлар нобуд бўлди


Афғонистонда бўйлаб содир этилган зўравонликлар оқибатида НАТОнинг тўрт аскари нобуд бўлди.


НАТО расмийларининг билдиришича, америкалик ҳарбий мамлакат шарқида рўй берган портлаш қурбони бўлган.

Афғонистон жанубида ҳам йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида халқаро кучларнинг бир аскари нобуд бўлган. Айни пайтда ушбу аскар миллати ошкор қилинмади.


Халқаро кучларнинг яна икки аскари жума куни Афғонистон жанубида содир этилган портлаш қурбони бўлган.


Биргина июл ойи бошидан буён Афғонистонда рўй берган зўравонликларда халқаро кучларнинг 52 аскари нобуд бўлди, улардан 39 нафари америкалик ҳарбий экани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG