Линклар

logo-print

Курд жангарилари полиция казармасига ҳужум қилди


Туркия жанубий-шарқида курд айирмачилари томонидан содир этилган ҳужум оқибатида полициянинг саккиз ходими тан жароҳати олди.


Туркия ахборот агентликлари тарқатган хабарга кўра, Шиирт вилоятида жойлашган полиция ходимлари ётоқхонасига ракета ва қуролли ҳужум амалга оширилган. Бир неча соат давом этган отишмадан сўнг полиция кучлари жангарилар ҳужумини бартараф этишга муваффақ бўлган.


Жорий йилнинг май ойида умрбод қамоқ жазосини ўтаётган курд айирмачилари етакчиси Абдулла Ўжалон курдлар ва Туркия ўртасида мулоқот бошлаш борасидаги уринишларни тўхтатишини эълон қилгандан сўнг, курд айирмачилари анча фаоллашди.

Ўтган ой давомида ҳам курд жангарилари томонидан содир этилган ҳужумларда бир неча шахс нобуд бўлди.

XS
SM
MD
LG