Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:12

ЕХҲТ полиция миссияси Қирғизистон жанубига юбориладими?


Қирғизистон жанубига Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти полиция миссиясини киритиш масаласи ЕХҲТ ташқи ишлар вазирларининг Қозоғистонда ўтаётган учрашувининг диққат марказида бўлди.
Қирғизистон жанубига Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти полиция миссиясини киритиш масаласи ЕХҲТ ташқи ишлар вазирларининг Қозоғистонда ўтаётган учрашувининг диққат марказида бўлди.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Қирғизистон жанубидаги ЕХҲТнинг 52 кишилик полиция кучларини киритиш ғоясини қўллаб-қувватлаётган бўлса-да, ушбу масалада ҳозирча якуний қарор қабул қилинганича йўқ.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти полиция миссиясини Қирғизистон жанубига киритиш масаласи ЕХҲТ ташқи ишлар вазирларининг Қозоғистонда ўтаётган учрашувининг диққат марказида бўлди.


Учрашувда нутқ сўзлаган ЕХҲТнинг жорий раиси Қозоғистон ташқи ишлар вазири Қанат Саудабаев Қирғизистон жанубига халқаро полиция миссиясини киритишга оид режанинг ЕХҲТга аъзо барча давлатлар томонидан тез орада расман маъқулланишига умид қилаётганини билдирди.


- Бугун Қирғизистон ҳукумати талаби билан Полиция консултатив гуруҳини яқин фурсат ичида Ўш шаҳри ва Жалолобод вилоятига киритиш юзасидан қарор қабул қилиш жараёнини ниҳоясига етказмоқдамиз. Қирғизистондаги нотинч вазият нафақат Марказий Осиё давлатлари, балки минтақадан ташқарида жойлашган давлатларга ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин, деди Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Канат Саудабаев.


ЕХҲТ полиция миссияни қачон Қирғизистонга киритилиши ҳозирча қоронғулигича қолмоқда.


ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирларининг Олмаотадаги учрашуви арафасида Германия ташқи ишлар вазири Гуидо Вестервелле ва унинг франциялик ҳамкасби Бернард Кушнер Ўш шаҳрига сафар қилдилар.


Қирғизистон расмийларининг билдиришича, июн ойида мамлакат жанубида рўй берган тўқнашувлар чоғида 2500 дан ортиқ хонадон, хусусий тадбиркорларга тегишли 100 дан зиёд бино ва 10 га яқин маъмурий бино ёқиб юборилган ёки вайрон қилинган. Мамлакат жанубида рўй берган хунрезликлардан кўрилган иқтисодий зарар эса 71 миллион доллар атрофида экани айтилмоқда.


Ўшдан сўнг ЕИ мулозимлари Бишкекка сафар қилиб, бу ерда Қирғизистон ўтиш даври президенти Роза Ўтунбаева билан учрашдилар.


Бугун Олмаотада жарналистлар билан учрашган Германия ташқи ишлар вазири Гуидо Вестервелле Қирғизистон жанубида тинчлик ўрнатиш устивор вазифалардан бири эканини алоҳида таъкидлади. Унинг фикрича,
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Қирғизистон жанубидаги ЕХҲТнинг 52 кишилик полиция кучларини киритиш ғоясини қўллаб-қувватламоқда.


- Фикримча, ҳамкасбларимизнинг ҳам аксари айни фикрда. Бугун ушбу масалада қарор қила оламизми ёки йўқми - бирор нарса дея олмайман, бироқ полиция миссиясининг у ерга юборилишига шубҳа қилганимиз йўқ. Биз Қирғизистондаги вазиятни барқарорлаштиришимиз шарт ва бундан барчамиз манфаатдормиз, деди Германия ташқи ишлар вазири.


Айни пайтда АҚШнинг олий мартабали расмийси ЕХҲТ полиция кучларини яқинда этник тўқнашувлар рўй берган Қирғизистон жанубига киритиш режасини қўллаб-қувватлади.


ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирларининг Олмаота шаҳридаги учрашуви чоғида журналистлар билан учрашган АҚШ Давлат котиби ўринбосари Жеймс Стайнберг халқаро полиция миссияси Қирғизистон жанубида тинчлик ўрнатишга ва икки миллатни яраштириш уринишларига салмоқли ҳисса қўша олади, дея таъкидлади.


Куни кеча халқаро эса Ҳюман Райт Уотч ташкилоти Қирғизистон жанубидаги вазиятни ўрганиб, Ўшга халқаро полиция кучлари киритилиш зарурлигини таъкидлаган эди.

Мазкур ташкилот ҳисоботида айтилишича, шу кунларда Қирғизистон қуролли кучлари июн ойида содир бўлган қонли низо юзасидан олиб бораётган амалиётлар чоғида фуқароларга нисбатан ноқоуний муносабатлар, жумладан, қийноқлар қўлланилганига оид 30 дан ортиқ ҳолат қайд этилган. Бу ҳолатларнинг барчасида асосан ўзбекларнинг жабрлангани айтилади.

XS
SM
MD
LG