Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:24

МДҲ мамлакатлари эркин савдо шартномасига қўшилади


Бож Иттифоқи таркибига кирувчи мамлакатлар ҳамда Арманистон, Қирғизистон, Молдавия, Тожикистон ва Украина эркин савдо тўғрисидаги ягона шартномани имзолашга ҳозирлик кўрмоқда.

Россия Иқтисодий тараққиёт вазирлиги вакили Максим Медведковнинг матбуот анжуманида берган маълумотига кўра, ушбу ягона шартнома импорт божларини бекор қилишга қаратилган.

- Эркин савдо тўғрисидаги янги шартнома 90-йилларда қабул қилинган икки тарафлама шартномалар ўрнини эгаллайди. Таъкидлаш жоизки, ягона бож тарифлари ва ягона импорт тўловлари фақат Бож Иттифоқи давлатлари билан амалга оширилади: эркин савдо шартномаси иштирокчилари учинчи мамлакатлар билан импорт тарифларини ўзлари белгилаб олишга ҳақли, деди Максим Медведков.

Вазирлик мутассадисининг сўзларига кўра, мазкур шартномани имзолашда ҳозирча Туркманистон, Озарбайжон ва Ўзбекистон иштирок этмаётир.

Бож иттифоқи Россия, Белоруссия ва Қозоғистон ўртасида имзоланган бўлиб, ўз ишини 2010 йилнинг 1 январидан бошлаган.
XS
SM
MD
LG