Линклар

logo-print

Каримов АҚШ расмийсини қабул қилди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 17 июл куни Оқ саройда АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари Жеймс Стайнбергни қабул қилди.


ЎзА агентлигининг хабар қилишича, Каримов меҳмонни Ўзбекистонга илк ташрифи билан қутлаб, шериклик ва ўзаро анлашув руҳига мос икки муносабатларнинг бугунги аҳволи ва ижобий динамикасига эътибор қаратган.


Оқ саройдаги учрашув чоғида Жеймс Стайнберг ҳам президент Каримовга қабул учун самимий миннатдорлик изҳор этиб, АҚШ келгусида ҳам Ўзбекистон билан ўзаро фойдали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга тайёр эканини билдирган.

АҚШ расмийси, шунингдек, Ўзбекистоннинг минтақада тинчликни сақлаш ва мустаҳкамлашдаги конструктив сиёсатнинг, айниқса, яқинда Қирғизистон жанубида рўй берган қонли воқеалар муносабати билан жабрланганлар ва қочқинларга тезкор тарзда кенг кўламли, ҳар томонлама ёрдам кўрсатишдаги Ўзбекистон раҳбариятининг оқилона ва чуқур ёндашувининг аҳамиятини яна бир бор алоҳида таъкидлаган.


"Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди", дейилади ЎзА агентлиги хабарида.

XS
SM
MD
LG