Линклар

logo-print

Ҳиллари хоним Исломободга борди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон бугун Покистонга сафар қилди.


Клинтон хоним бугун Исломободда Покистон бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний ва президент Осиф Али Зардорий билан учрашади. Мазкур учрашувлар чоғида Давлат котибининг Покистонга кенг кўламли ёрдам кўрсатишга оид АҚШ режасини ошкор қилиши кутилмоқда.


19 июл куни эса АҚШ Давлат котиби Покистон ҳукуматининг юқори мартабали расмийлари, ҳарбий қўмондонлар ва йирик тадбиркорлар билан учрашади.


20 июл куни Ҳиллари Клинтон Афғонистон масаласига бағишлаб пойтахт Кобулда ўтказиладиган йирик халқаро анжуманда иштирок этади.


Келаси ҳафта ўрталарида АҚШ Давлат котибининг Жанубий Кореяга ҳам бориши кутилмоқда.


Маълум бўлишича, Сеулда Клинтон хоним АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс ва Жанубий Корея ҳукумати расмийлари билан Корейс ярим оролидаги вазият бир қатор масалаларни муҳокама қилади.

XS
SM
MD
LG