Линклар

logo-print

Афғонистон: халқаро кучлар талафот кўрмоқда


17 июл куни Афғонистон бўйлаб содир этилган зўравонликлар оқибатида НАТОнинг беш аскари нобуд бўлди.


НАТО расмийларининг билдиришича, америкалик ҳарбий мамлакат шарқида рўй берган портлаш қурбони бўлган. Афғонистон жанубида ҳам йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида халқаро кучларнинг камида тўрт аскари нобуд бўлган.


Биргина июл ойи бошидан буён Афғонистонда рўй берган зўравонликларда халқаро кучларнинг 50 аскари нобуд бўлди, улардан 39 нафари америкалик ҳарбий экани айтилмоқда.


Айни пайтда НАТО қўмондонлиги Кобулда ўтказилган махсус амалиёт чоғида Толибон ҳаракатининг портловчи моддалар бўйича эксперти қўлга олинганини эълон қилди.


Шунингдек, жума куни Ҳелманд вилоятида олиб борилган амалиёт чоғида халқаро кучлар ва афғон ҳарбийлари 1.8 тонна қайта ишланган героин ва 800 килограмм афун моддаси топгани хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG