Линклар

logo-print

Европа Иттифоқи Ғазо қамалини юмшатиш тарафдори


Ғазога сафар қилган Европа Иттифоқи ташқи сиёсати мутасаддиси Кэтрин Эштон ЕИ Исроилнинг Ғазо қамалини юмшатишини истаётганини маълум қилди.


Ғазода журналистлар билан учрашган Кэтрин Эштон ЕИнинг мазкур масаладаги позицияси аниқ экани, Ғазо аҳолисининг эркин ҳаракатланиши таъминланиши лозимлигини таъкидлади.


ЕИ расмийси Ғазо қамали масаласини Исроил раҳбарияти билан ўтказиладиган учрашувда кун тартибига чиқаришга ваъда берди.

Бугун Кэтрин Эштон Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу ва бошқа расмийлар билан учрашади.


Эштоннинг минтақага қилаётган ташрифдан мақсад Исроил ва Фаластин ўртасида тўхтаб қолган тинчлик жараёнини қайта бошлашга уриниш ҳамда Исроилни Ғазо сектори билан бўлган чегарани очишга кўндиришдан иборат.

XS
SM
MD
LG