Линклар

Бағдодда портлаш рўй берди


Ироқ пойтахти Бағдодда содир этилган кўпорувчилик амалиёти оқибатида 43 киши нобуд бўлди, 40 дан ортиқ шахс тан жароҳати олди.


Расмийларнинг билдиришича, ушбу қўпорувчилик амалиётида ҳукумат тарафдори бўлган маҳаллий суннийларнинг “Саҳво” қуролли гуруҳи вакиллари нишонга олинган.


Ўтмишда Ал-Қоида тарафдори бўлган “Саҳво” гуруҳи вакиллари 2006 ва 2007 йилларда ҳукумат тарафига ўтиб, АҚШ қўшинлари билан бирга Ироқдаги жангариларга қарши олиб борилган амалиётларда қатнашган.


Ҳозирча ушбу қўпорувчилик амалиёти учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

XS
SM
MD
LG