Линклар

Стайнберг: Қирғизистонда халқаро текширув ўтказилиши муҳим


АҚШ давлат котибининг биринчи ўринбосари Жеймс Стайнберг Қирғизистон жанубида июн ойида рўй берган фожеа сабабларини ўрганишда халқаро текширув ўтказилиши ўта муҳимлигини алоҳида таъкидлади.

АҚШ давлат котибининг биринчи ўринбосари Жеймс Стайнберг Қирғизистон жанубида июн ойида рўй берган фожеа сабабларини ўрганишда халқаро текширув ўтказилиши ўта муҳимлигини алоҳида таъкидлади.

18 июл куни Қирғизистонга келган АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари Жеймс Стайнберг мамлакат президенти Роза Ўтунбаева қабулида бўлиб, жанубдаги вазият ва у ерга ЕХҲТнинг халқаро полиция миссиясини киритиш масалаларини муҳокама қилди.

- АҚШ Қирғизистон жанубига киритиши режаланган ЕХҲТнинг халқаро полиция миссиясига ҳар тарафлама ёрдам кўрсатади, дея билдирди АҚШ давлат котибининг биринчи ўринбосари Жеймс Стайнберг.


Унинг сўзларига кўра, айни пайтда расмий Вашингтон бутун диққат-эътиборни Қирғизистон янги ҳукуматига биринчи навбатдаги ёрдам кўрсатиш масаласига қаратмоқда.


- Биз Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот органлари салоҳияти ва профессионал даражасини оширишга кўмаклашиш масаласини кўриб чиқмоқдамиз. Бундан ташқари, биз Қирғизистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва демократиялаштириш жараёнларига ёрдам беришга тайёрмиз, деди Жеймс Стайнберг.


АҚШ расмийси, шунингдек, Қирғизистон жанубида рўй берган қонли тўқнашувлар юзасидан халқаро текширув ўтказилиши лозимлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди.


- Фикримча, биринчи масала у ерда рўй берган воқеаларни тушуниб олишдан иборат. Ўйлашимча, зўравонликлар ёйилишига қатор омиллар сабаб бўлган, бироқ бу ерда энг муҳими ушбу зўравонликлар юзасидан ишончли текширув ўтказиш бўлиб ҳисобланади. Хабарим бор, маҳаллий ҳукумат ушбу воқеаларни текширувчи махсус қўмита тузган, бироқ халқаро ҳамжамият ҳам ушбу жараёнда иштирок лозим ва бу жудаям муҳимдир, деди АҚШ Давлат котиби ўринбосари.


Стайнбергга кўра, Қирғизистон жанубидаги вазият қалтислигича қолмоқда, бироқ маҳаллий ҳукуматнинг ўз ҳамкорлари, жумладан, АҚШ билан биргаликда барқарорликка эриша олишига умид бор.


Шанба куни Олмаотада учрашган ЕХҲТ ташқи ишлар вазирлари яқин фурсат ичида Қирғизистон жанубига 52 кишидан иборат халқаро полиция миссиясини юбориш масаласини муҳокама қилди. Бироқ ушбу масала юзасидан қандай якуний қарор қабул қилингани ҳозирча жамоатчиликка ошкор қилинмади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG