Линклар

Меркел Назарбоев меҳмони бўлди


- Германия ҳукумати Қозоғистон ва Россиянинг имкон қадар тез фурсатда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш тарафдори, дея баёнот берди Қозоғистонга сафар қилган Германия канцлери Ангела Меркел.


Бугун Ангела Меркел Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашиб, икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар ривожи, Қозоғистонга Германияни сармоясини киритиш ҳамда “Набукко” газ қувури лойиҳасини муҳокама қилди.


Хабарларга кўра, Қозоғистон ва Германия яқин йиллар ичида икки давлат ўртасидаги савдо-сотиқ кўламини уч баробарга оширишни режалаштирган.

XS
SM
MD
LG