Линклар

logo-print

АҚШ Афғонистонда режа бўйича ҳаракат қилмоқда


АҚШ вице президенти Жозеф Байден Афғонистондаги қўшинлар сони кўпайтирилгани қандай натижа бераётгани ҳақида гапиришга вақт ҳали эрта эканини айтди.

АҚШ телевидениесига интервью берган АҚШ вице президенти қўшинлар сонини кўпайтириш ишлари август ойигача тугамаслигини маълум қилди.

Байден АҚШ президенти Барак Обама белгилаганидек 2011 йил июлидан бошлаб Америка аскарлари Афғонистондан олиб чиқила бошлашини айтди.

Сўнгги пайтда Толибон жанггариларининг АҚШ кучларига қаршилиги кучаймоқда.

Июн ойи Афғонистондаги хориж қўшинлари энг кўп талафот кўрган ой бўлди.

Айни пайтда ABC News, Washington Post томонидан ўтказилган сўров натижалари америкаликларнинг 43 фоизи Афғонистондаги урушни қўллаб-қууватлашини кўрсатган.
XS
SM
MD
LG