Линклар

АҚШ расмийси ЕХҲТ қарорини қувватлади


АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари Жеймс Стайнберг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг полиция кучларини Қирғизистонга киритиш ҳақидаги қарорни қўллаб-қувватлади.

Стайнберг халқаро кучларнинг киритилиши Қирғизистонда зўравонликлар яна юз беришининг олдини олишда ёрдам беришини айтди.
18 июл куни Қирғизистон президенти Роза Ўтунбаева билан учрашган Стайнберг журналистларга АҚШ ўтган ой содир этилган қонли воқеалар юзасидан “ишончли” текширув ўтказишга чақираётгани айтди.

- Фикримча, биринчи масала у ерда рўй берган воқеаларни тушуниб олишдан иборат. Ўйлашимча, зўравонликлар ёйилишига қатор омиллар сабаб бўлган, бироқ бу ерда энг муҳими ушбу зўравонликлар юзасидан ишончли текширув ўтказишдир. Хабарим бор, маҳаллий ҳукумат ушбу воқеаларни текширувчи махсус қўмита тузган, бироқ халқаро ҳамжамият ҳам ушбу жараёнда иштирок этиши лозим ва бу жуда муҳим, деди АҚШ Давлат котиби ўринбосари Жеймс Стайнберг.
XS
SM
MD
LG