Линклар

logo-print

Назарбоев “Набукко” қатнашчиларини танқид қилди


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев кеча Остонада Германия Канцлери Ангела Меркел билан учрашди.

Назарбоев Европа Иттифоқи “Набукко” нефт қувурини қуриш бўйича жуда секин ҳаракат қилаётганини айтди.

Россиянинг “Жанубий оқим” лойиҳасига рақобатда бўлган “Набукко” лойиҳасида Германиянинг RWE, Австриянинг OMV, Венгриянинг MOL, Болгариянинг EnergyHolding, Руминиянинг Transgaz ва Туркиянинг Botas компаниялари иштирок этмоқда.

Аммо “Набукко” лойиҳаси ҳозиргача молия билан тўлиқ таъминланмаган.

Ангела Меркелнинг Остонага сафари чоғида Қозоғистон ва Германия ўртасида икки миллиард евродан ортиқ шартномалар имзоланди.
XS
SM
MD
LG