Линклар

Раменскоеда ўзбекистонликлар ҳалокатга учради


Москва вилоятининг Раменское туманида Ждановское қишлоғи яқинида тунги соат 1:45 ларда 5 киши кетаетган “Жигули” русумидаги автомобил Раменское тоғ-кон комбинати тепловози билан тўқнашиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. Раменское тумани Ички ишлаб бошқармаси вакилининг Озодликка билдиришича¸ тўқнашув қурбонларининг ўзбекистонлик муҳожирлар экани тахмин қилинмоқда:

- Тунги соат 2 ларда ҳозирча аниқланмаган шахслар автомобилда поезд йўлида тўқнашган. Ҳозирча қайси давлат фуқаролари эканлиги ноъмаълум, лекин тахминларга кўра¸ ўлганларнинг барчаси ўзбекистонликлар. Жасадлар ҳозир Бронница шаҳар ўликхонасига жўнатилди, деди Раменское ИИБси ходими.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ҳозирда ҳалокат юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG