Линклар

Ўшда халқаро полиция миссиясига қарши намойиш ўтказилди


Ўш шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг халқаро полиция миссиясини мамлакат жанубига киритилишига қарши норозилик акцияси бўлиб ўтди.


“Интерфакс” ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, норозилик акциясида қатнашган мингдан ортиқ шахс Ўш шаҳрида этник низо келтириб чиқаришда гумон қилинган давлат амалдорларини жазолаш чақириғи билан чиқдилар.


Қирғизистон Ўтиш даври президенти Роза Ўтунбаева ўтган ҳафта ЕХҲТга мурожаат қилиб, июн ойида қирғизлар ва ўзбеклар ўртасида этник тўқнашувлар рўй берган Ўш шаҳри ва Жалолобод вилоятига халқаро полиция кучларини киритишни сўраган эди.


Айни пайтда Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати мамлакат жанубида янгидан провокациялар уюштирилиши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмади.


Шанба куни Қозоғистонда учрашган ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирлари халқаро полиция кучлари миссиясини Қирғизистонга киритиш санаси бўйича келишувга эриша олмадилар.

XS
SM
MD
LG