Линклар

Пентагон раҳбари Сеулга борди


АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс Жанубий Кореяга сафар қилди.


Сеулда Роберт Гейтс Жанубий Корея ҳукумати расмийлари билан учрашиб, Сариқ денгизда ҳарбий кеманинг чўкиб кетишидан сўнг Корейс ярим оролида юзага келган вазиятни муҳокама қилади.


Жанубий Кореяга тегишли Чхонан ҳарбий кемасининг 26 март куни чўкиб кетиши оқибатида 46 нафар ҳарбий нобуд бўлган эди. Расмий Сеул қўшниси Пхенянни ҳарбий кемани чўктириб юборганликда айблаб келмоқда.


Келаси кунлар ичида АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг ҳам Сеулга сафар қилиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG