Линклар

logo-print

Ҳиндистонда поезд ҳалокати қурбонлари сони ортмоқда


Ҳиндистон шарқида иккита йўловчи ташувчи поездининг тўнашиб кетиши оқибатида камида 55 киши нобуд бўлди, 100дан ортиқ шахс тан жароҳати олди.


Маҳаллий расмийларнинг билдиришича, катта тезликда кетаётган йўловчи поезди Ғарбий Бенгалия штатидаги Сайнтхия шаҳридаги темир йўл станциясида турган состав билан тўқнашиб кетган.


Воқеа жойига етиб келган Ҳиндистон Транспорт вазири Мамата Бенержи¸ рўй берган ҳалокатнинг атайлаб уюштирилган бўлиши мумкинлиги ҳақида баëнот берди.


Бундан икки ой муқаддам худди шу минтақада йирик темир йўл ҳалокати рўй берган ва ўшанда 145 киши нобуд бўлган эди. Ҳиндистон ҳукумати мазкур фожиада Маочи партизанларини айблаб келмоқда.

XS
SM
MD
LG