Линклар

Ўзбекистонда миллий операцион тизим яратилди


Ўзбекистонлик компютер муҳандислари миллий операцион тизим яратди, дея хабар қилади Лента.ру интернет нашри Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабарига таянган ҳолда.


Маълум бўлишича, Doppix номини олган операцион тизимни ишлаб чиқаришнинг биринчи босқичи ниҳоясига етказилган ва ҳозирги пайтда у матн режимида ишламоқда.


Яқин келажакда Ўзбекистон бўйлаб мактаблар, ўқув юртлари ва марказларини айнан ўзбек миллий операцион тизимини билан таъминлаш режаланган. Лента.ру сайти хабарида айтилишича, компютер дастурлари бўйича ўзбекистонлик мутахассислар, шунингдек операцион тизим атамаларининг инглизча-русча-ўзбекча луғатини ҳам яратган.

XS
SM
MD
LG