Линклар

Афғонистонда зўравонликлар давом этаётир


Афғонистон жанубида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида полициянинг 6 ходими нобуд бўлди. Қандаҳор вилояти Ҳакрез тумани полиция бошқармаси раҳбарининг айтишича, бугунги портлашда камида 4 киши тан жароҳати олган. Ушбу ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.


Айни пайтда НАТО қўмондонлиги Афғонистон жанубида содир этилган портлашда америкалик бир аскар нобуд бўлгани тўғрисида хабар тарқатди.

XS
SM
MD
LG