Линклар

logo-print

Юрий Лужков Украинани ранжитди


Украина Ташқи ишлар вазирлиги Москва ҳокими Юрий Лужковнинг Украина Қримдаги Севастопол портини Россияга топшириши керак, деган баёнотини қоралади.

Лужков бу гапни у Украинага келиши исталмаган шахслар рўйхатидан чиқарилганидан бир неча кун ўтиб айтди.

Яқинда Москва ва Киев исталмаган шахсларнинг қора рўйхатидан воз кечган ва Москва ҳокими Юрий Лужков Украина президенти Виктор Януковичнинг туғилган куни муносабати билан уюштирилган зиёфатда қатнашган.

19 июл куни Москвада ўтказилган матбуот анжуманида Лужков Севастопол борасидаги фикридан қайтмаганини айтди.

Украина Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Олег Волошин эса вазирлик Москва ҳокимининг баёнотини “жуда жиддий” қабул қилишини айтди.
XS
SM
MD
LG