Линклар

АҚШ ва Британия раҳбарлари Вашингтонда учрашади


Британия бош вазири Дэвид Камерон 20 июл куни Вашингтонда АҚШ президенти Барак Обама билан музокара олиб боради.

Оқ Уй расмийларига кўра, сўзлашув чоғида Афғонистон асосий масала бўлиши кутилмоқда.

Бироқ таҳлилчилар нефт платформасида содир бўлган авария сабабли British Petrolium ширкати Мексика кўрфазига катта миқдорда нефт оқизиб юборгани ва Ливия билан кўп миллиардлик шартнома имзолаш учун Локкербида АҚШга қарашли йўловчи самолётини портлатган ливиялик жосусни қамоқдан озод қилиш учун ширкат Шотландия ҳукуматига босим ўтказгани хақида АҚШда билдирилаётган хавотирлар музокараларга соя солиши мумкинлиги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG