Линклар

Туркияда фитначиларга айблов эълон қилинди


Туркияда 196 киши, жумладан, тўрт нафар истеъфодаги ҳарбий қўмондонга Исломий қарашдаги ҳукуматни ҳокимиятдан ағдариш учун давлат тўнтариши амалга ошириш тайёргарлигига алоқадорлик бўйича айблов эълон қилинди.

968 саҳифадан иборат расмий айбловда улар 2003 йилда мамлакатда тартибсизлик юзага келтириш орқали ҳукуматни ағдариб, ҳокимият тепасига ҳарбийларни олиб келишни режалаганлари билдирилган.

Айбланаётган 30 нафар зобит орасида Биринчи армиянинг собиқ қўмондони Дўган Четин, ҳарбий ҳаво кучлари собиқ қўмондони Иброҳим Фиртина ва денгиз флоти собиқ қўмондони Ўздин Ўрнак ҳам бор.

Айбдор деб топилса, улар 20 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Айблов юзасидан маҳкама жараёни қачон бошланиши ҳозирча эълон қилинмади.
XS
SM
MD
LG