Линклар

Шарқий Европа ва Марказий Осиёда ОИТС кенг тарқалмоқда


Австрия пойтахти Венада Орттирилган иммун тақчиллиги синдроми, яъни ОИТСга қарши кураш муаммолари бўйича халқаро анжуман давом этмоқда.

БМТнинг Болалар жамғармаси – ЮНИСЕФ тақдим қилган ҳисоботда ОИТС айниқса, Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатларида тез суръатда тарқалаётгани билдирилган.

Ҳужжатда 2001 йилда шу минтақа давлатларида Орттирилган иммун тақчиллиги вируси - ОИТВ юққан 900 минг киши рўйхатга олинган бўлса, 2008 йилда улар сони бир ярим миллионга етгани билдирилган.

Яъни 2001 – 2008 йилларда Шарқий Европа ва МО давлатларида ОИТВга чалинган одамлар сони 66 фоизга кўпайган.
XS
SM
MD
LG